Коррупцияга қарши кураш ҳақида ҳисобот берилди

Коррупцияга қарши кураш ҳақида ҳисобот берилди

Бир ярим йил ичида бюджет ва квазидавлат сектори субъектларига 860 миллиард тенге пул қайтарилди. Коррупцияга қарши кураш хизмати етакчиси президентга ҳисобот берди. Асхат Жумағалининг маълум қилишича, ушбу идора коррупцияга йўл қолдирмасликка мўлжалланган чора-тадбирларга асосий урғу беради. «Бизнесга йўл» лойиҳасини рўёбга чиқариш орқали тадбиркорликни ривожлантиришга халал берувчи маъмурий тўсиқлар олиб ташланди. 400дан зиёд муаммоли кейслар ҳал этилди, 21 мингдан зиёд бизнес вакиллари ёрдам олди. Қабул давомида Қосим-Жўмарт Тўқаевга таваккалга олиб келиши мумкин бўлган жиҳатлар ҳақида ҳисобот берилди. Бу бюджет буюртмаларини шакллантириш механизмларининг номукаммаллиги, ходимларнинг марказлаштирилган шаклда ҳисобга олинмаслиги, бухгалтерия тизимларининг ғазначилик маълумот базасига интеграциялашмагани билан боғлиқ. Натижада, таълим соҳасида кўп миқдорда маблағ ўмарилган. Президент соҳада коррупция олдини олиш ва жараёнларни рақамлшатиришга эътибор қаратди.

Абдумалик Сарманов таржимаси