Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати ҳокимини қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати ҳокимини қабул қилди

Йилнинг 9 ойи давомида Алматида асосий капитал 1 триллион тенгедан зиёд инвестиция жалб этилди. Шаҳар ҳокими Ербўлат Дўсаевнинг Қосим-Жўмарт Тўқаевга маълум қилишича, иқтисодни диверсификациялаш ишлари давом этяпти. Мегаполисдаги кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 360 мингтага етди. Йил якунларига кўра, Алмати ички маҳсулотида секторулуши 60 фоизга етади. Янги шаҳарсозлик регламенти, қурилиш қоидалари, уй-жойларни реновациялаш дастури ишлаб чиқилди ва йил охиригача тасдиқланиши кутиляпти. Асосий устуворликлардан бири – муҳандислик инфратузилмаларини янгилашдан иборат. 9 ой ичида Алматида 219 километр янги сув таъминоти ва канализация тармоқлари қурилди. 27 километри модернизация қилинди. Қабул якунида Қозоғистон Президенти қатор топшириқлар берди.


Абдумалик Сарманов таржимаси