Қозоғистонда статистика маълумотлари тўплаш учун сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланилади. Нейрон тармоқлари биринчи навбатда фискал чекларни таҳлил қилишга киришади. Бу эса Қозоғистон аҳолисининг харажатларини таҳлил қилиш учун озиқ-оқат
маҳсулотлари баҳосини чиқариб олишга имкон беради. Тизим кодга мувофиқ товарни
аниқлайди, тоифага кўра
саралайди. Бу эса имкон қадар кўп савдо нуқтасини қамраб олиш имконини беради. Масалан, авваллари маълумотлар 12 мингта магазиндан битталаб олинса, энди бир юз йигирма тўртта магазин
билан иш юритилади. Янги механизм жорий йилда синовдан ўтди ва самарали, деб
топилди. Йил
давомида 20 миллиард, уларнинг 8 миллиард донаси СИ ёрдамида чек таҳлил
қилинди. Маҳаллий нейротармоқ ҳисобларнинг тез ва аниқ бўлишини таъминлайди.
Қуанишбек
Жақипбекули, Қозоғистон Республикаси Миллий Статистика бюроси Нархлар
статистикаси департаменти директори:
-
Масалан, пастеризацияланган 2,5 фоизли сут бор, лекин чекларда унинг барча жиҳатлари
кўрсатилавермайди. Баъзан шунчаки «сут» деб кўрсатилади, баъзиларда фоизи
кўрсатилади холос. Натижада, биз тегишли маълумотни аниқлай олмаймиз.
Тегишлича, сунъий интеллект биз томонимиздан имкон қадар ўргатилади, тозаланади,
у таҳлил вақтида имкон қадар аниқ маълумот беради.
Мақсат
Турлибаев, Қозоғистон Республикаси Миллий Статистика бюроси раҳбари:
-
Баъзи ва қатор кўрсакичлар бўйича маълумотларни узоқ қайта ишлашимизга тўғри
келади. Дейлик, ялпи ички маҳсулотни чиқариш учун 20 кун маълумотларни қайта
ишлаймиз. Сунъий идрок туфайли ҳозир иш осонлашди, ҳисоб ишлари бир неча соатга
тушди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

