Нидерландия агросекторга, транспорт,
логистика, энергетика
ва Ай-Ти
соҳаларига янги технологияларни жорий этишда
Қозоғистонни
қўллаб-қувватлашга тайёр. Қироллик бизнес-делегацияси мамлакатимизга бўлиб турибди.
Тадбиркорлар ва инвесторлар икки денгиз порти – Ақтау ва Қуриқда транзит ва инфратузилмавий
имкониятлар билан танишди, шунингдек, биринчи иккитарафлама амалий кенгашда
иштирок этди. Учрашув якунларига кўра, давлатлар ўртасида бир қатор келишувлар
имзоланиши кутилмоқда. Дарвоқе, бу энди ҳамкорликда янги марра бўлади.
Таъкидлаш керак, Нидерландия Қозоғистоннинг Евроиттифоқдаги йирик инвестициявий
ва савдо-иқтисодий шерикларидан бири саналади. Мамлакатимизга йўлланган капитал
маблағ ҳажми сўнгги 20 йилда 112 миллиард долларга яқинлашган. Биргина ўтган
йили мамлакатлар Америка валютасида деярли 4 ярим миллиард ҳажмида савдо қилган. Нидерландия компаниялари таклиф қилаётган технологик ечимлар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва
экологик барқарорликни яхшилашга хизмат қилади.
Ануар Кужикаев, «Бенилюкс» Савдо палатаси ЮШБ Бош директори:
- Бугун «Нидерландия-Қозоғистон»
амалий кенгашининг асосий қоидалари имзоланади, бир йўла ишчи қўмиталар
тузилади, хусусан, транспорт ва логистика бўйича ҳам, шунингдек, келгуси
режалар белгилаб олинади, масалан, келаси йили амалий кенгашни Нидерландияда
ўтказишни режа қилганмиз. Ноябрда ҳам Нидерландиядан делегация келиши кўзланган,
1-3 ноябрда Алмати шаҳрида Agro-World кўразмаси бўлиб ўтади, таркибида 20 та
компания вакиллари бўладиган катта делегация бўлиши кутиляпти, улар иссиқхона
хўжалигини ривожлантиришга оид, бу помидор етиштирадиган иссиқхоналар, шу билан
бирга, гул бизнеси.
Хэнк Нибур, Нидерландия-Қооғистон
бизнес-ассоциацияси раиси:
- Замонавий шароитларда Марказий
Осиё, Хитой ва Европа ўртасида янги логистика йўлларини барпо этиш зарурати
туғилмоқда, бу халқаро йўлаклар айнан Қозоғистон орқали ўтади. Бу мамлакатингиз
учун муҳим, республика айни пайтда янги инфра тузилмаларни ривожлантирмоқда – темир
йўллар, порт инфратузилмаси янгиланяпти. Бизда барча зарур имкониятлар мавжуд, биз
ушбу йўналишларда бираликда ишлашга тайёрмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси