Қозоғистон – Осиё савдо ва маданиятни ривожлантириш ҳамжамияти тузилди

Қозоғистонда Қозоғистон – Осиё савдо ва маданиятни ривожлантириш ҳамжамияти тузилди. Янги интеграция ташкилотидан мақсад – Осиё қитъасида иқтисодий ва маънавий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш.  Ҳамжамият мамлакатимизда ишлаб чиқарилган турли товарларни илгарилатиш, хорижий инвесторларни турли лойиҳаларни рўёбга чиқаришга жалб этиш билан шуғулланади. Унинг фаолиятидаги устувор йўналишлардан яна бири – санъат ва миллий қадриятларни оммалаштиришдан иборат. Креатив саноатни ривожлантириш ва Осиё давлатларида маданият марказлари билан ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Таъкидлаш лозимки, ҳамжамиятнинг иш фаолияти махсус концепцияда акс этган. Ҳужжатнинг барча бандлари қанчалик мукаммал ижро этилаётгани ақлли ахборот тизимлари назоратида бўлади. 

Қанат Бейсек, Қозоғистон – Осиё савдо ва маданиятни ривожлантириш ҳамжамияти бошқаруви раиси:

– Нейротармоқлардан фойдаланиш Қозоғистон ва Осиё давлатлари ўртасида иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қила олади. «GPT-4 Chat» тизимидаги сунъий интеллект ёрдамида бизнес-ҳамжамиятга қонунчилигимиз бўйича тушунча берилади. Вужудга келган муаммоларни навбати билан ҳал қилиб борамиз. Дастур хитой, япон, корейс, турк, инглиз ва бошқа тилларда ишга тушириши режалаштирилган.

Дуйсен Қасеинов, Қозоғистон – Осиё савдо ва маданиятни ривожлантириш ҳамжамияти раёсати раиси:

– Қозоғистон – Осиё савдо ва маданиятни ривожлантириш ҳамжамияти ўз мақсад-вазифаларини белгилаб олган ташкилот. Олдинда катта ишлар турибди. Стратегик концепция кенг кўламли. Энг муҳими, концепция барча мамлакатлар тараққиётини ўз ичига олади. Бу эса Қозоғистоннинг халқаро обрўси учун муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.