Ҳукумат бизнес билан бирга реал сектордаги аҳволни муҳокама қилди

Сунъий интеллект тизимларидан фойжаданишни, «яшил молия»ни кенгайтириш, рақамли технологияларни, агросаноат мажмуасини ривожлантириш, устувор соҳаларда қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. Ҳукумат Давлат раҳбари Мактубида кўрсатилган ғояларни рўёбга чиқариш борасида ушбу ва бошқа чора-тадбирларни кўриб чиқди. Тадбиркорлар миллий палатаси, мамлакатнинг йирик бизнеси вакиллари иштирокида Мамлакат тадбиркорлари кенгаши йиғилиши ўтказилди. Бош вазир таъкидлашича, бизнес технологик ва инновациявий ривожланишда катта ўрин тутади. Шунинг учун бизнесни иқтисоднинг реал секторини ривожлантиришга жалб этиш зарур. Ўлжас Бектенов Ишчи касблар йили доирасида йирик корхоналарнинг коллежларга ҳомийлигини тиклаш, мутахассислар тайёрлаш учун база яратишни топширди. Бу корхоналарга тайёр кадрлар бориши учун йўл очади.

Бундан ташқари, бош вазир «яшил лойиҳа»ларни молиялаштиришдан олинадиган даромад учун тўланадиган солиқ ҳажмини камайтириш, мамлакатда уруғчиликни ривожлантириш борасида зироатчиларни рағбатлантириш зарурлигини тилган олди. Мамлакат ичидаги қадриятларга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозир товарлар, ишлар, хизматлардаги Қозоғистон улушини ҳисоблашнинг янги методологияси ишлаб чиқиляпти. У мамлакат корхоналари ривожланишига янги туртки беради.