Сунъий онг аскарларни тақсимлайди

Сунъий онг аскарларни тақсимлайди

Қозоғистонда муддатли ҳарбий хизматчиларни сунъий идрок ёрдамида ҳарбий қисмларга тақсимланади. Мамлакат Мудофаа вазирлиги янги рақамли платформа ишлаб чиқмоқда. У чақириққа эскирган ёндашув ўрнини эгаллаши, номзодларнинг шахсий маълумотларини таҳлил қилишда индивидуал ёндашувни таъминлаши керак. Ҳамма нарса – туғилган жой, таълим, оилавий аҳвол, бўй, вазн ва бошқа маълумотлар ҳисобга олинади. Уларга асосланиб, тизим ҳарбий хизматнинг бирор турига мослигини яхшироқ аниқлашга кўмаклашади. Платформани йил охирига қадар ишга тушириш режа қилинмоқда.  


Дархан Ахмедиев, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари:


 - Биз электрон тизимда ишлаяпмиз, у бизга кимни чақириш мумкин, кимни мумкинмаслигини аниқлашга имкон беради.  Тўғри келмайдиганлар асосан талабалар, ногиронлиги бор шахслар. Биз уларни алоҳида рўйхатга ажратамиз.  Қолаверса, талабаларга ҳарбий комиссарликка келиши шарт эмаслиги ҳақида SMS-хабарнома юборилади. Эндиликда чуқурлаштиришни истаймиз. Тизим чақирилувчиларни янада аниқроқ саралаш ўтказади ва бу тадбирда бизга ёрдам беради.


Абдумалик Сарманов таржимаси