Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Франция Республикасига расмий ташрифи тантанали кутиб олишдан бошланди. Давлат раҳбарини ҳарбий оркестр фанфаралари Президент Эмманюэль Макрон кутиб олди. Қозоғистон ва Франциянинг давлат мадҳияси янгради.
Фахрий қоровул шахдам қадамлар билан Президентлар қошидан ўтди. Сўнгра расмий делегациялар аъзолари таништирилди. Давлат раҳбарларининг асосий музокаралари Елисей саройида давом этди. Таъкидлаш лозимки, Бешинчи республика мамлакатимизнинг Европада асосий савдо ҳамкорлари қаторига киради. Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.