Астанада «Алтин туғир» миллий мукофоти топширилди

Қозоғистон пойтахтида анъанага айланган «Алтин туғир» миллий спорт мукофотини топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда энг кучли спортчилар ва тренерлар аниқланди. Улар қаторида  асиқ ату бўйича Павлодар вилояти катта тренери Қалибек Қуанули ҳам бор. Устознинг таъкидлашича, бу йўналишда энг яхшилар қаторига чиқиш улкан фахр, бунинг учун мунтазам ишлаш зарур. Минтақа ўйинчилари жамоаси жорий йилда ажойиб натижаларга эришди, қатор халқаро ва республика мукофотларини олди.

Қалибек Қуанули, Асиқ ату бўйича катта тренер, павлодар вилояти:
- Минтақадан 6 спортчи спорт устаси унвонини олди.  Миллий терма жамоага 15 спортчи киритилди. Улар ичида ёшлар ҳам, катталар ҳам бор. Минтақа жамоасида 200 дан зиёд ўйинчи бор, 2 мингдан зиёд одам асиқ ату секциясига қатнайди.   

Ҳар йили бериладиган «Алтин туғир» мукофоти соҳилари ўнинчи марта аниқланди. Миллий спорт турлари ҳамжамиятига 10 та федерация киради ва ғолиблар 10 номинация бўйича аниқланади. Улар қаторида кўкпар, пойга, аудариспақ, камонлан ўқ отиш, жамби ату, асиқ ату, тоғизқумалақ ва бошқалар бор. Спортчилар эндиликда жаҳон миқёсида биринчиликларга чиқиш ниятида.

Исламбек Салжанов, Миллий спорт турлари миллий ҳамжамияти президенти:
- Мамлакатда миллий спорт фаол ривожланяпти. Келаси йили Астанада 5-Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтказилади. Унда Президент қатнашиши кутиляпти.  Катта тайёргарлик ишлари ўтказиляпти. Бу эса биз учун улкан фахр ва масъулият.

Миллий спорт бўйича Қозоғистон терма жамоаси 12 та халқаро беллашувда қатнашди, 100 дан зиёд медаль, 35 та таси олий даражали мукофот олди. Анъанавий ўйинлар оммалашиб боряпти, ҳозир 500 минг нафар қозоғистонлик бу иш билан профессионал шаклда шуғулланяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.