Ҳукумат тошқиндан жабрланган Қўстанай вилоятидаги Арқалиқ шаҳри аҳолисига 405 миллион тенге ажратди. Фавқулодда харажатлар захирасидан олинган маблағ комиссия қарорига кўра тиклаш имконсиз деб топилган уйларда яшаган оилаларнинг янги бошпана олиши учун ишлатилади. Эслатамиз, Қўстанай вилоятида тошқин шиддати сусайди, Республика штаби вазиятни назоратига олган. Қўстанай ва бошқа Фавқулодда вазият эълон қилинган минтақаларда уйларнинг аҳволи ўрганиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.