Қозоғистон Президенти V Миллий қурултойда айтиб ўтган ташаббуслар хорижий ОАВда кенг акс-садо берди. Чет эл нашрлари уларни таҳлил қилиб, мамлакатдаги сиёсий ўзгаришлар муҳимлигини таъкидламоқда. Масалан, Американинг TimesCA нашри келтиришича, Қосим-Жўмарт Тўқаев кўтариб чиққан тузилмавий ўзгаришлар 2022 йилдаги Конституцияга тузатишларга таянган ва Парламент ролини кучайтиришга йўналтирилган.
Франциянинг RFI агентлиги таъкидлашича, Қозоғистонда режалаштирилган
ислоҳотлар ҳажм жиҳатидан янги Конституция қабул қилинишига тенг. Хабарда парламентнинг таклиф этилган номи - «Қурултай» сўзининг
рамзийлигига ҳам эътибор қаратилган. У анъаналарга ҳурматдан далолат беради.
Италиянинг Agenzia Nova нашрида айтилишича, ўзгаришлардаги муҳим роль Конституциявий комиссия
зиммасида, у таклифларни тизимлаштиради ва мамлакат Асосий қонунига
тузатиш киритишга тайёрланиш билан шуғулланади. Шундан
сўнг референдум ўтказиш муддати аниқ бўлади.
Ўз навбатида, Туркиянинг Anadolu нашрида айтилишича, Қозоғистондаги
ислоҳотлар аввалдан барпо этилган сиёсий конструкцияга таянган бўлиб, парламент
самарадорлиги ва партиялар масъулиятини оширишга қаратилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

