Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев халқаро саҳнада Қозоғистон нуфузини оширяпти, кучли мамлакат ва Марказий Осиё минтақаси брендини шакллантиряпти. Француз сиёсатшуноси Эммануэль Дюпьининг таъкидлашича. Давлат раҳбари кузда учта мамлакат раҳбарлари билан учрашди. Пекин, Вашингтон ва Москвадаги музокаралар мамлакат ташқи сиёсатининг янги кўринишини шакллантиради. Эммануэль Дюпьи таъкидлашича, замонавий етакчи ва Марказий Осиё ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган «Қозоғистон 2.0» шаклланяпти.
Эммануэль Дюпьи,
Европа истиқболлари ва хавфсизлиги институти директори /Франция/:
- Қозоғистон
Президентининг учта дунё етакчиси билан учрашиш тартиби ҳам муҳим. Дональд
Трамп билан самарали музокаралар ва Иброҳим шартномаларига қўшилиш Қозоғистон учун
янги имкониятлар очади. Сўнгра Москвада муҳим келишувларга эришилди. Президент Тўқаев
мамлакат имижи ва бренди муҳимлигини яхши тушунади. Гап ўзаро боғланишлар,
тамаддунлар, маданиятлар, таълим, савдо ва логистикадаги кўприклар ҳақида борди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

