Давлат раҳбари сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

Давлат раҳбари сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

Бугун Давлат раҳбари сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Президент таъкидлашича, дунёда сунъий интеллектнинг тараққий этиши билан боғлиқ муҳим технологик ўзгаришлар юз беряпти. Ушбу технология бугунги кунда мамлакат ривожланишига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун мазкур стратегик йўналишда фаол иш юримтиш зарур. Келгуси беш йил ичида Қозоғистон рақамлашган давлатга айланиши керак, бунинг учун хорижий тажрибани ўрганиш ва мажмуавий режа асосида иш юритиш зарур. Қосим-Жўмарт Тўқаев соҳадаги давлат сиёсатини белгилаб берувчи тўққизта устувор йўналишни кўрсатди. Шу жумладан, АI иқтисоднинг реал секторига, давлат бошқарувига, соғлиқни сақлашга жорий этилиши лозим. Рақамли инфратузилмаларни фаол ривожлантириш керак.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ҳукумат Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги билан бирга сунъий интеллектни ривожлантириш, рақамли трансформация бўйича мажмуавий ҳужжат ишлаб чиқиши лозим. Бу ишга халқаро компаниялар ва нуфузли экспертлар жалб этилиши лозим. Ҳужжат мутлақо прагматик, иушунарли бўлиши, келгуси ишларимиз учун йўл кўрсатувчи бўлиши керак. Унда ривожланиш, сунъий интеллектдан фойдаланишнинг барча жиҳатларини ҳисобга олган мажмуавий чора-тадбирлар бўлиши лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси