Қозоғистон олимлари бактерияларга қарши қоплама яратишди

Қозоғистон олимлари жарроҳлик амалиётлари учун Қозоғистонда тенгсиз бактерияларга қарши қоплама яратишди. Лойиҳа муаллифлари – Ал-Форобий номли Қозоғистон миллий университети лабораторияси ходимлари. Улар «ақлли» муҳофаза механизми ёрдамида амалиётларда тикиш учун ишлатиладиган ипларни такомиллаштиришди. Гап шундаки, мазкур ип хавфли бактериялар ривожланиши учун қулай муҳитга айланиши мумкин. Янги иплар бир ой давомида қарши таъсир кучини сақлайди.  

Аяжан Сейдуллаева, лаборатория илмий ходими:

– Амалиёт иплари юзасига бир неча қават қилиб қоплама қўйилади, полиэлектролит эритмаси киритилади ва охирги қаватига бактерияга қарши агент ўрнатилади. Бундай агентлар сифатида хлоргексидин, триклозан ёки кумушнинг нанозаррачаларидан фойдаланамиз. Улар антибиотиклардан кўра самаралироқ, чунки бактерияларда резистентлик ҳосил қилмайди. Ҳозир олинган амалиёт иплари хоссалари тадқиқ этиляпти. Биз ипларимизнинг инсон организмига таъсирини аниқлаб олиш учун уларнинг клиникасини, клиникагача бўлган даврини ҳам батафсил таҳлилдан ўтказиш ниятидамиз. 

Университет олимлари Қозоғистонда тенги бўлмаган кашфиёти учун патент олдилар ва жаҳон журналларида мақолалар чоп этишди. Амалиёт учун иплар ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири уларнинг ишига қизиқиш билдирди, ҳамкорлик таклиф этди.  Олимлар ўз кашфиётини такомиллаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш ниятида. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.