Йил якунларига оид ҳукумат ҳисоботига кўра, келгуси йилнинг асосий мақсадларидан бири – импортга муҳтожликни бартараф қилиш. 2024 йилгача мўлжалланган мамлакат Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш режаси доирасида бунга эришилиши мўлжалланган. Қозоғистон Озарбайжон, Туркия ва Грузия билан бирга транзит юк ташув йўлакларидаги тор нуқталарни биргаликда бартараф этиш ниятида. Бунинг учун «Йўл харитаси» тузилган. Бундан ташқари, 2026 йилгача экспортга йўналтирилган корхоналар ривожлантирилади. Жорий йилда бу борада умумий қиймати 2 триллион тенге бўлган 160 та лойиҳа рўёбга чиқарилди. Улар тўла лойиҳа қувватида ишлай бошлагач, умумий ишлаб чиқариш ҳажми 1,7 триллион тенгени ташкил қилади, шундан 1,1 триллион тенгеси экспорт ҳисобига олинади. Йил давомида ҳукумат қатор хорижий корхоналар Қозоғистонга кўчиб келишига эришди. 62 таси бўйича аниқ натижалар кўзга ташланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси