Қосим-Жўмарт Тўқаев ШҲТ истиқболлари ҳақида гапирди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ШҲТ истиқболлари ҳақида гапирди

Минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти фаолиятидаги асосий устуворлик бўлиши керак. Самарқандда бўлиб ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари саммитида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мудофаа вазирлиги ва махсус хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш таклифини билдирди. Давлат раҳбари айни вақтда энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида ўйлаш зарурлигини тилга олди. ШҲТ мамлакатлари доирасида ва ундан ташқарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини рағбатлантириш кераклигини айтди. Қозоғистон етакчиси таъкидлашича, республика  ташкилотнинг иқтисодий алоқаларини қўллаб-қувватлайди. Иштирокчилар учун ШҲТни глобал иқтисодий майдончага айлантириш учун барча имкониятлар бор.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Назаримда, ШҲТ замонавий дунёда мавжуд халқаро ташкилотлар ичида энг муваффақиятлиси. Шу кунларда ташкилот улкан инсоний, захиравий, технологик салоҳиятга эга фаол ривожланаётган давлатларни ўзида бирлаштиргани сир эмас. Жаҳонда ЯИМ нинг чорак қисми - 23 триллион доллар ШҲТга аъзо давлатлар улушига тўғри келади. Жуда катта энергетика захиралари, кўмир, нодир металлар ва қайта тикланувчи энергия манбалари бизнинг ихтиёримизда.  

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.