Қозоғистон
2030 йилгача денгиз портлари
ўтказиш қувватини 30 миллион тоннага етказади. Мамлакат халқаро юк ташиш инфратузилмаларини
ривожлантиришда давом этяпти. Ақтау, Қуриқ ва Баутино портлари, Саржа, Ерсай ва Северний терминалларида қатор лойиҳалар амалга ошириляпти. Транспорт вазиррлиги берган маълумотга кўра, бу объектларда қўшимча контейнер терминаллари қуриляпти, юк ўтказиш техникаси янгиланаяпти, логистика ривожланяпти, божхона ва маъмурий жараёнлар
соддалаштириляпти. Шу
жумладан, Қуриқ порти ҳавзасида
денгиз тубини чуқурлаштириш ишлари амалга ошириляпти. Ақтауда ҳам шу каби ишлар
амалга оширилиши режалаштирилган. Баутино порти ҳавзасида ишга тушган кемалар
ҳаракатини бошқариш тизими эса навигация хавфсизлигини таъминлайди ва авариялар
юз бериши эҳтимолини камайтиради. Буларнинг ҳаммаси Транскаспий Халқаро
транспорт йўлагида амалга ошириладиган ишларнинг бир қисми. Улар ўтказилаётган
юкларга хизмат кўрсатади. Йилнинг 7 ойи давомида Ўрта йўлак орқали ташилган юк
ҳажми 62 фоизга ошди ва 2,5 миллион тоннани ташкил қилди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси