Осиё тараққиёт банки 2023 йил учун Қозоғистон ривожига оид прогнозини ижобий томонга ўзгартирди. Ташкилот умумий ички маҳсулот 3,7 эмас, 3,9 фоизга ўсиши мумкинлигини кўрсатди. Келгуси йилда эса республика иқтисодиёти яна 4,1 фоизга юқорилайди. Аналитиклар фикрича, ички талабнинг ортиши барқарор ривожланишга замин яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси