Украинадан олиб чиқилган юртдошлар учун Польшага юборилган учинчи самолёт пойтахт аэропортига қўнди. Ҳаво кемаси олиб келган 133 фуқаро қаторида болалар ва иккита Қирғизистон фуқароси ҳам бор. Эслатамиз, биринчи самолёт 28 февралда Алматига, иккинчиси 1 мартда Нур-Султонга қўнганди.
Блиц:
- Парвоз яхши ўтди. Қозоғистон ҳар жиҳатдан бизга ёрдам берди. Ҳеч нарсага муҳтож бўлмадик. Асли меҳмонга боргандим. Шу аҳволга тушдим.
- Киевдаги портлашларни эшитганимда жуда қўрқдим. 24 февралда уруш эълон қилинди. Қочадиган жой йўқ. Қаерга боришни билмасдим, ҳамма аэропортлар ёпилганди. Кечаси қолиб кетдик. Йўл топмасдик. Ҳамма ерда тиқин. Одамлар қочарди. Кейин кетиш имконияти очилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси