Оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги роли. Пойтахтда бўлиб ўтган Қозоғистон халқи ассамблеяси қошидаги Оналар кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида шу масалалар кўрилди. Учрашув давомида ҚХА раҳбари ўринбосари Марат Азилханов Оналар кенгашларини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш, уларни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузуридаги жамоат кенгашлари, хотин-қизлар ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия фаолиятига қўшиш муҳимлигини таъкидлади. Эслатиш жоиз, Қозоғистон халқи ассамблеяси қошидаги дастлабки Оналар кенгаши 2014 йилда тузилган. Ҳозирда улар сони бир ярим мингдан зиёд.
Марат Азилханов, Қозоғистон халқи Ассамблеяси раис ўринбосари:
– Биз оналаримизни эрта никоҳ ёки никоҳсиз бола туғилиши, алимент тўлаш, турмушда ёки оиладаги зўравонлик каби ижтимоий муаммоларни ҳал этишга ҳам фаол жалб этишни кўзлаганмиз. Бу ҳали-ҳамон жамиятимизни ташвишга солиб келаётган оғир ижтимоий масалалардир. Шунинг учун Оналар кенгаши бундай лойиҳаларда фаол қатнашишини истардик.
Абдумалик Сарманов таржимаси