Арманистонга ҳамдардлик телеграммаси йўлланди

Арманистонга ҳамдардлик телеграммаси йўлланди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Арманистон Бош вазири Николь Пашинянга самимий ҳамдардлик изҳор этилган телеграмма йўллади. Қозоғистон президенти унда Ереван шаҳридаги «Сурмалу» бозорида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинлари ва қариндошларига таъзия билдирган.

Таъкидлаш лозимки, Арманистонда қурбон бўлганлар хотирасига икки кунлик мотам эълон қилинган. Тегишли қарор ҳукумат сайтида чоп этилган. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 16 фуқаро жон берган, 62 нафари жароҳатланган. Икки одам бедарак йўқолган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.