Қозоғистонда Астананинг янги маданий феномени - Ақжан оти тез
суръатда оммалашиб бормоқда. Кам учрайдиган жийрон бия
ўтган йилнинг баҳорида дунёга келди. Ахалтекин тулпорлари орасида бундай тусдаги отлар улуши уч фоиз атрофида. Номи «Покиза қалб», мазмунини берадиган
Ақжан ахалтакин зотига мансуб Ғанатли ва Табиснинг тойчоғи, мутахассислар уни миллий наслчилик мактабининг фахри, деб атайди. Айниқса, унинг
ғайриоддий жуни ҳайратланарли: ингичка туклари шуълани акс
эттираркан, ички ёритгич эффектини беради. Буюк дашт маданиятида бундай отлар қадимдан фаровонлик, омад ва яхши
ўзгаришлар рамзи ҳисобланган. Ақжан
нафақат гўзалликда беназир, балки кўчманчи тамаддуннинг минг
йилларга узайган анъаналари ҳамда замонавий
Қозоғистоннинг тимсоли сифатида ҳам қабул қилинмоқда.
Президент отхонасида Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг шахсан ўзи ном берган Ақниет ва Бўртенинг дунёга келиши
билан бу завқли ҳикоя давом этди. Давлат раҳбари тойчоқларни кўздан кечирар
экан, шамолни ортда қолдирувчи ҳақиқий тулпор бўлиб етишишларини тилади. Агар Ақжан мусафоо қалб, Буюк Даштнинг замонага уйғун қиёфасини ифодаласа, Ақниет ва Бўрте унинг келажаги,
авлодлар узвийлиги, миллий
анъаналарга эҳтиром тимсоли бўлиб қолади.
Шунинг учун ҳам бу отлар нафақат Қозоғистонда, балки ундан ташқарида ҳам катта
қизиқиш уйғотмоқда. Ақжан ва жажжи тойчоқларнинг суратлари ижтимоий тармоқларда
кенг тарқаляпти, хорижий оммавий
ахборот воситаларида ҳам уларнинг
ҳикояси ўрин оляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

