Пойтахтда ёшлар маркази бунёд этилади. У ёшларнинг мулоқот манзилига, хавфсиз ва шинам шароитда кўнгил очадиган жойига айланади. Коворкинг-марказ, тренажёр ва маъруза заллари ишлаб туради. Бошқа минтақаларда ҳам шу каби марказлар очилиши мўлжалланган. «Дала қирандари» ташкилоти аъзолари таъкидлашича, қурилиш ишлари бошланишини нишонлаш учун 300 нафар атрофида спортчи йиғилган.
Ербўл Мирзабўсинов, «Дала қирандари» ёшлар жамоат ташкилоти директори:
- Биз ёшлар муаммоларини муҳокама қилиш учун йиғилдик. Шу тариқа ислоҳот бошлашни истаймиз. Келажакда йўл харитаси яратилади. Бунинг учун «Дала қирандари» ёшлар жамоат ташкилотини очдик. Ўзгаришни аввал ўзимиздан бошлашимиз зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси