Ташкилотнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Украина бўйича БМТ Бош Ассамблеяси 11-фавқулодда сессияси бўлиб ўтди. Ўз чиқишида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўз чиқишида зиддиятларни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда тинч йўл билан ҳал этишга чақирди. У Украина воқеалари Европадаги энг жиддий гуманитар ва миграция бўҳронига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Эслатамиз, БМТ жабрланган украиналиклар учун 20 миллион доллар ажратди.
Антониу Гутерриш, БМТ бош котиби:
- Бирлашган Миллатлар ташкилотининг ҳар бир аъзосини БМТ Низомига риоя этишга чақираман. Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар муаммоларни ҳал этишнинг дипломатик ечимини топишга ёрдам беради, деб умид қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси