ЕХҲТдаги Буюк Британия миссияси Қозоғистон раҳбариятининг январь воқеалари вақтидаги фаолиятини юқори баҳолади. Элчи Нил Буш Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев халқ олдидаги чиқишларида тинч намойишчилар ва жиноятчи элементлар ўртасидаги фарқни аниқ кўрсатиб берганини маъқуллади. Дипломат таъкидлашича, жиноятчилар қонуний ҳукуматни ағдариш ниятини кўзлаган бўлиши мумкин ва бу масала диққат билан тафтиш этилиши зарур.
Нил Буш, ЕХҲТ қошидаги Буюк Британия доимий вакили, элчи:
- Қозоғистон Президентининг мисли кўрилмаган воқеалар ва одамларнинг нобуд бўлишига нималар олиб келганини аниқлаш учун тергов комиссияси тузиш тўғрисидаги қарорини маъқуллаймиз. Қозоғистон раҳбариятининг тергов самарали, шаффоф ўтиши, халқ ишончини қозониши учун интилишини қўллаб-қувватлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимас