Қозоғистонда минерал ўғитлар чиқариш ҳажми ортмоқда. Шу билан бирга, маҳсулот сифатига катта эътибор бериляпти. Жамбил фермерлари яқин кунларда 1,5 миллиард тенгега ўғит харид қилиш ниятида. Тароздаги завод ўтган йили маҳаллий фермерларга 4 минг тонна ўғит етказиб берган, жорий йилда эса бу кўрсаткич 7 минг тоннага етди. Корхона ривожланиш, биринчи навбатда ассортиментни кенгайтириш, маҳсулот ҳажмини ошириш ниятида. Эслатамиз, Давлат раҳбари ўз Мактубида амбицияли вазифа – Евроосиёнинг етакчи аграр марказларидан бирига айланиш режасини кўрсатиб ўтган. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, экспортни кенгайтириш учун етарли ҳажмда сифатли маҳсулотларни мунтазам етказиб бера олувчи корхоналар керак.
Агадил Байузақов,
Ишлаб чиқариш-техник бўлим бошлиғи:
- Жорий йилда
бир миллион тонналик маррага эришиш ниятидамиз. Учкальцийли фосфат ишлаб
чиқаришни кўпайтирамиз, у ўғит ва озуқага қўшилади. Маҳсулот хорижга сотилади.
Шакир Мўминқулов,
Қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари ўринбосари:
- 2023 йилда 54 минг
тонна ўғит харид қилинади. Давлат деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлайди. Ўғит
сотиб олган фермерлар харажатининг ярмини давлат қоплаб беради. Маҳаллий бюджетдан
бунинг учун 1 миллиард 71 миллион тенге субсидия ажратилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.