Қозоғистонда мобиль интернет тезлиги йил бошидан бери 60 фоиздан ошиқроққа ўсган ва сониясига 31,93 мегабитни ташкил қилган. Ушбу кўрсаткич бўйича республика бутун Марказий Осиё ва Арманистонни ҳисобга олмаганда, МДҲ мамлакатларини ортда қолдирди, дея хабар қилади Finprom.kz. Таҳлилчилар маълумотига кўра, интернет тезлиги ошгани мобиль операторлари томонидан мазкур секторга инвестиция киритилиши сезиларли равишда кўпайгани билан боғлиқ. 2021 йилнинг ўн ойи натижаларига кўра, Телекомга йўналтирилган капитал маблағлари 96,5 миллиард тенгени ташкил этган, бу ўтган йиллардагига нисбатан деярли 2 марта кўп. Аналитиклар таъкидлашича, амалда ушбу инвестицияларни бизнес доиралар киритган, бюджет маблағлари ишлатилмаган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси