«Бўлашақ» дастури стипендиатлари сони ошади

«Бўлашақ» дастури стипендиатлари сони ошади

«Бўлашақ» дастури стипендиатлари сони ошади. Бу ҳақда Кадрларни хорижда тайёрлаш бўйича республика комиссияси йиғилишида маълум қилинган. Бунда техник ихтисосликларга устунлик берилади. Қолаверса, қозоғистонликлар малака ошириши мумкин бўлган олий ўқув юртлари рўйхатини кенгайтириш ҳам режа қилинган. Шунингдек, 2022 йилда стажировкада бўладиган ходимлар категорияси тасдиқланган. Булар - муҳандислик-техника ва тиббиёт ходимлари, маданият, туризм ва спорт, АСМ соҳасида ишловчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат хизматчилари, олим ва педагоглардир.

Хуршида Абдуллаева таржимаси