Уй-жой хўжалиги инфратузилмалари масаласи кўриб чиқилди

Уй-жой хўжалиги инфратузилмалари масаласи кўриб чиқилди

Май ойи охирида  мамлакатда иссиқлик электр станцияларини таъмирлаш бўйича мажмуавий режа тақдим этилади. Таъкидлаш лозимки, Жаҳон банки ва KPMG халқаро компанияси 56 та объектни техник аудитдан ўтказди. Унинг натижасига кўра, ТЭЦлар техник ҳолати   рейтинги тузилди. Мамлакатдаги ҳаётий муҳим инфратузилмаларни модернизациялаш ва  капитал ремонтдан чиқариш учун «Тариф инвестиция»  дастури рўёбга чиқариляпти. Натижада, электр, иссиқлик, сув таъминоти тармоқлари янгиланади. Жами 145 минг километр коммуникация таъмирланади. Жорий йилдан бошлаб тарифларга ўзгартириш киритиш бошланади. 5 минг километр муҳандислик коммуникацияси таъмирдан чиқарилади. Бош вазир Алихан Смаилов коммунал корхоналар тарифларни ўзгартириш бўйича дарҳол таклиф киритиши ва июнь ойи охиригача иссиқлик узатувчи тармоқлар тўла текширилиши зарурлигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси