Қозоғистон маҳсулоти хитойлик истеъмолчилар ўртасида тобора оммалашиб боряпти. Ушбу давлатда ўтказилаётган хорижий ЭКСПО доирасида турли чет эл маҳсулотлари турли-туман ассортименти билан танишиш мумкин. Республика «Ягона макон, ягона йўл» ташаббуси доирасида муҳим мамлакат, 4 йилдан буён Қозоғистон мазкур халқаро тадбирда мунтазам қатнашиб келяпти.
Алибек Смаилов, Қозоғистон Республикаси Миллий стенди раҳбари:
- Хитойликлар янги етиштирилган, юқори сифатли маҳсулотларни жуда яхши кўради. Маҳсулотимиз махкур талабларнинг барчасига жавоб беради. Сўнгги вақда туя сути Хитойда оммалашиб кетди. Кўргазмамизда бу маҳсулотни чиқараётган иккита компания қатнашяпти.
Йил бошидан буён мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари Хитойга 220 минг банка қуритилган туя сути етказиб берилди.
Ши Лида, компания вакили:
- Биз юз фоиз табиий туя сути оламиз. Қозоғистонда қатор шифохоналар уни беморлар тезроқ куч тўплаши учун ишлатишади. Чунки туя сути жуда қимматли, унда аминокислоталар, минерал ва витаминлар кўп. Биз, хитойлик инвесторлар туя сути қийматини тушуниб етдик, соҳа истиқболли эканлигини англадик. Шунинг учун Қозоғистонга сармоя қўйдик.
Таъкидлаш лозимки, жорий йилда кўргазмада Қозоғистондан 26 корхона қатнашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси