Қозоғистоннинг «Super Bol» лойиҳаси халқаро даражага чиқяпти

Қозоғистоннинг «Super Bol» лойиҳаси халқаро даражага чиқяпти. Унинг вакиллари ташкилотнинг Швейцариядаги штаб-квартирасида UEFA MIP Alumni Association билан бирга ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Томонлар таъкидлашича, ушбу ҳужжат Қозоғистонда ёшлар ва оммавий  футбол ривожланади, бу соҳада кадрлар етиштириш, тажриба алмашишга қаратилган. Ушбу ҳамкорлик ёш Қозоғистон спортчиларига жаҳон клублари билан контракт тузиш имкониятини беради. Эслатамиз, «Super bol» лойиҳаси иқтидорли қозоғистонликларнинг профессионал футбол карьерасини ривожлантиришга ёрдам беришни мўлжаллаб тузилган эди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.