Ажуман жорий йил кузида Германияда ўтказилади. Устанинг ғаройиб кинетик арт-объектлари Қозоғистон миллий павильонини безайди. Ҳозир ижодкор тадбирга тайёргарлик кўряпти. Ануар таъкидлашича, инсталляция яратиш серзаҳмат иш. Бирор ғояни рўёбга чиқаришга бир йилгача вақт кетиши мумкин.
Ануар Шаймергенов, ижодкор:
- Бирор нарса устида ишлаётганимда идрокимда икки шахс - дизайнер ва муҳандис курашаётгандек туюлади, чунки янги асарни яратишда уларнинг иккаласи керак. Дизайнернинг илҳоми келса, бир нарса ақлимга келгандек бўлади ва «Вау!», дейман. Бу жуда қизиқарли жараён. Муҳандис эса: «Бу физика қонунларига зид! Ўзгартириш керак!» дейди. Охирида қандайдир муросага келинади ва иш бошлайман.
«Руҳият ҳолати», «Булутлар оша», «Чанғароқ», «Даштдаги рақс». Ануар уч йилдан буён ўзига хос инсталляциялар яратиш билан машғул. Ўзининг айтишича, аввалига шунчаки хобби бўлган, кейин севимли ҳунарга айланди. Кинетик конструкциялар савдо марказлари, ресторанларни безаши, кўргазмалар экспонати ёки концертлар, тақдимотларда турли анжуманларда визуал эффектлар яратиш учун ишлатилиши мумкин.
Ануар Шаймергенов, ижодкор:
- Бу аслида ҳайкал, лекин унга жон битган каби туюлади, у мунтазам ҳаракатда, даврий ҳаракатланади, яъни шунчаки борлиққа асосланган кинетик ҳайкал. Табиий кучлар, шамол ёрдамида қўзғалади, Одамларни ҳайратлантиради, телефонлари камералариг суратга олиш ва ижтимоий тармоқларга қўйишга мажбур этади. У ташкилот, музей, савдо-кўнгилочар маркази ва бошқалар учун беозор реклама бўла олади.
Дизайнер ўз ишида турли материаллар – ёғоч, темир, тош, қоғоз, пластик ва шишадан фойдаланади. Устанинг фантазиялари ва ғоялари чексиз, энг муҳими – барча муҳандислик ҳисобларини тўғри олиш, арт-объектни жонлантириш ва ҳаракатга келтириш.
Абдумалик Сарманов таржимаси