Қозоғистоннинг ғаройиб манзаралари хорижлик саёҳатчиларни жалб этмоқда

Қозоғистоннинг ғаройиб манзаралари хорижлик саёҳатчиларни жалб этмоқда

Саёҳатчилар сони тобора кўпайиб бормоқда.Жорий йилда туристлар оқими 11 фоизга ортгани кузатилди. 2022 йилда республикага жами 600 минг хорижлик келгани маълум қилинди. Улардан бир қисми, асосан Димаш Қудайберген мухлислари Ақтўбе вилоятини кезди. Ижрочининг ихлосмандлари учун беш йил муқаддам  махсус туристик йўналиш ишга туширилган. Димашнинг она шаҳрида Канада, АҚШ, Янги Зеландия, Вьетнам ва бошқа давлатлардан келганларни кўриш мумкин.

Жина Монтеалегре, Димашнинг мухлиси:

- Юрагимни тўлқинлантираётган ажойиб ҳисларни сўз билан ифодалай олмайман. Қозоғистонни ўйламагандим, бу ерда ажойиб инсонлар яшар экан. 61 ёшдаман,  Димашнинг ватанига кела олганимдан жуда бахтлиман, унинг бетакрор овози депрессияни енгишимга ёрдамлашди, ҳозир куч-қудратга тўламан.

Ташриф маркази ҳар бир меҳмон ўзи учун мақбул йўнаишларни танлай оладиган майдончага айланган. Бу ерда «Ақтўбеда ясалган» бренди остидаги маҳсулотлар харид қилиш мумкин.

Нурхан Тлеумуратов, вилоят тадбиркорлик бошқармаси раҳбари:

– Ақтўбе вилоятида туристик салоҳиятни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриляпти. Асосий вазифамиз -  минтақани туристлар учун имкон қадар жозибадор қилиш. Шу мақсадда қатор ишлар бажарилди. 23 та туристик йўналиш очилди, 859 та тарихий-маданий мерос ёдгорлиги, 3 та санаторий, 8 та алоҳида қўриқланадиган ҳудуд - табиат қўриқхонаси бор.

Таъкидлаш лозимки, минтақада еттита туристик объект кенг оммалашган. Ақтўлағай оҳактош тоғлари, Волчий шаршараси ва соқов овул, Аққум ва Барқин қум барханлари, «Ўркаш» заказниги ва Толеубулақ ғори жозибадорлиги билан ажралиб туради. Италия, Португалия ва Россиядан келган туристлар бу жойларга бажонудил боради.