Россиялик изтопарлар Улуғ Ватан уруши вақтида ҳалок бўлган қозоғистонлик аскар хокини топширди. Тантанали тадбир икки давлат чегарасида бўлиб ўтди.
Қозоғистонлик жангчи Емберген Асаинов хоки Қизил Ўрда вилоятига - аскар юртига етказилди. «Майдан жўли» қидирув гуруҳи марҳум аскар ҳақидаги барча маълумотни тўплашга муваффақ бўлган. Лекин улар жуда кам. Сабаби - хизматга чақирилган ва хизмат ўталган жойда архив маълумотлари йўқлиги. Тахминларга кўра, қозоғистонлик Ленинград учун жангларда жон берган.
Александр Шитов, «Майдан жўли» қидирув гуруҳи командири:
– Биз унинг қариндошларини Қизил Ўрда вилояти Арал туманидан топдик. Невараси ҳаёт экан. Улар жуда хурсанд бўлишди, пандемия туфайли жангчи хокини юртига қайтариш анчага чўзилди. 1900 йилда туғилган. У 327-ўқчи дивизияда хизмат қилган. Ушбу дивизия олдида Синявино тепалигини озод қилиш вазифаси турган. Кўп марталик операциялар ўтказилган, фақат 1944 йилдагина бу иш амалга оширилган. Аммо, афсуски, Емберген Асаинов бу вақтгача етиб боролмаган. У 1943 йил августида ҳалок бўлган.
Абдумалик Сарманов таржимаси