Тобора кўпроқ хорижликлар қозоқ тили, мамлакатимиз урф-одатлари, анъаналари, тарихи ва маданиятини ўрганяпти. Мартайн Мариот Швейцариянинг йирик олий таълим масканларидан бирининг ўқитувчилари ва талабалари гуруҳи таркибида Талдиқўрғанга келди. Евроосиё тадқиқотлари марказида беш тилни ўзлаштирган этнограф-антрополог қозоқчани ўрганишга киришди.
Мартайн Мариот, Цюрих университети талабаси:
- Қозоқхалқининг очиқкўнгиллиги, дўстона муносабати жуда хуш келди. Тилни чуқурроқ ўргамоқчиман. Яна келаман. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ҳам боришни истайман.
Вернер Герцуг, этнограф:
- Мамлакатда социализмдан демократияга ўтаётганини кўриб турибман. Иқтисодиёт ривожланиши мавзуси мени қизиқтиради. Синчиклаб ўрганиладиган масала. Миллий таомларни алоҳида тилга олгим келади.
Таъкидлаш лозимки, Евроосиё тадқиқотлари маркази – маҳаллий ва Цюрих университининг қўшма лойиҳаси. Олий илм даргоҳлари вакиллари таъкидлашича, кўплаб қизиқарли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Петер Финке, Цюрих университети профессор:
- Лойиҳаларнинг бири устида иш бошланди. Марказий Осиё бизнес маданияти, деб аталади. Иккинчиси келгуси йил январида иш бошлайди, у коррупция мавзусига оид. 20 та университет қатнашади. Ғоялар кўп.
Томонлар ўртасида тузилган шартномага кўра, келгуси йилда Швейцарияга сафар режалаштирилган. Қозоғистон ёшлари бу давлат тиллари ва тарихини ўрганади.