Хитой пойтахтида Ахмет Байтурсиновнинг 150 ва Роза Бағланованинг 100 йиллигига бағишланган юбилей хотира конвертлари тақдимоти ўтказилди. Тадбир давомида ёш авлод вакиллари учун қозоқ лингвистикаси, адабиётшунослиги асосчиси бўлган ислоҳотчи олимнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида лекция ўқилди. Таъкидлаш лозимки, Хитой ҳудудида яшаётган қозоқлар ёзма матнларни тайёрлашда шу кунгача Ахмет Байтурсинов яратган араб ёзувига асосланган алфавитдан фойдаланади.
Ду Минь, хотира конвертлари чиқарган компания ижрочи директори:
- Хитой ва Қозоғистон халқлари дўстлиги тарихи бир неча минг йилни ташкил қилади. Ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан, маданий мулоқотда ҳам акс этган. Ушбу хотира конвертлари тақдим этганимиз ва улар орқали Хитой фуқароларини, болаларимизни Қозоғистон маданияти, тарихи билан таништиришга ҳиссамиз қўшилганидан фахрланамиз. Биз мамлакатлар ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланишига ҳиссамизни қўшмоқдамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.