Суҳбат – масофадан. Қозоғистонда иш берувчилар бўш
ўринларга номзодлар билан видео орқали мулоқот қилиши мумкин. Меҳнат
захираларини ривожлантириш марказида маълум қилишларича, компания ёки НR-хизмати
вакиллари электрон меҳнат биржаси портали орқали суҳбат ўтказади. Бунинг учун
қўшимча илова ўрнатиш шарт эмас. Хизмат
бепул, шахсий кабинет орқали амалга оширилади. У ёки бу компания
талабгорга таклифнома юбориш орқали видеосуҳбат таклиф қила олади, таклифномада суҳбат вақти ва куни кўрсатилади.
Айгерим Мирзали, Меҳнат захираларини ривожлантириш маркази департаменти бош эксперти:
- Порталда видеосуҳбат формати иш берувчининг
вақтини тежайди, номзодлар билан ишлашни енгиллаштиради, номзод қаергадир
кетган бўлса ҳам учрашувни кечиктиришни талаб қилмайди. Иш ўрнини тўлдириш
муддатини қисқартиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.