Тяньцзинда бўлиб
ўтадиган ШҲТ саммитига жаҳон ҳамжамиятининг алоҳида эътибори қаратилган.
Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 25-йиғилишида 20 дан ортиқ
давлат етакчилари ва 10 та халқаро ташкилот раҳбарлари
қатнашади. Ўтган йили июль ойида Астанада бўлиб ўтган саммитдан сўнг ШҲТ раислиги Қозоғистондан Хитойга ўтган
эди. Ўшанда биринчи марта «ШҲТ+» форматидаги учрашув ташкил қилинган. Бугунги кунда икки давлат стратегик шерикчилик ришталари билан боғланган. Ўтган йил
якунларига кўра ўзаро савдо ҳажми 43,8 миллиард долларга етди. Транспорт йўлаклари, «яшил» энергетика ҳамда таълим соҳаларида қўшма лойиҳалар фаол ривожланмоқда. CGTN
телеканали шарҳловчиси Хань Сюйлин таъкидлашича, саммит
минтақавий савдо, инновациявий ва
экологик ташаббусларга янги туртки бериши кутилмоқда.
Хань Сюйлин, CGTN телеканали шарҳловчиси:
– Ҳозир Хитой ва Қозоғистон чегарасида темирйўл составлари
ўтадиган
жойлар иккита, учинчи пункт қурилиши
давом этяпти.
Ляньюнган шаҳридаги логистика базаси орқали Қозоғистон денгизга,
Осиё-Тинч
океани
бозорига чиқиш имкониятига эга. Тяньцзин саммити амалий ҳамкорлик учун янада
катта лойиҳага айланиши, ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб
чиқиши тахмин қилиняпти. Анжуманда Си Цзиньпин ШҲТни ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар билан чиқиши кутилмоқда.
Шунингдек, хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик каби анъанавий йўналишларда янги
режалар ишлаб чиқилиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

