Қишлоқ хўжалик вазирлиги берган маълумотга кўра, у «Хоргос» халқаро савдо маркази базасида ишлайди. Хаб озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жадал ва тўсиқларсиз етказиб берувчи транспорт-логистика инфратузилимига эга. Шу билан бирга, унда ҳар икки давлат истеъмолчилари учун харидоргир маҳсулотлар сақланади. Таъкидлаш лозимки, 2022 йилда Қозоғистондан Хитойга озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 553 ярим миллион долларни ташкил қилди. Шу жумладан, зироатчилик, чорвачилик маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш туфайли тайёрланган маҳсулотлар етказиб бериляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси