Бош вазир Президентимизга мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
борасида ҳисобот берди. Ўлжас
Бектенов
иқтисодиётни диверсификациялаш
ва ўсишини рағбатлантириш бўйича топшириқлар ижроси ҳақида маълум қилди. Таъкидлаймиз, улар
реал
секторни қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани модернизациялаш
дастури орқали рўёбга чиқарилади.
Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаевга Ҳукуматнинг бизнесни қўллаб-қувватлаш ва
хусусий инвестиция жалб этишда бошқарувнинг рақамли усулларини жорий этишга
доир фаолияти борасида ахборот берилди. Вазирлар Маҳкамаси раиси баҳорги-дала
ишлари ва тошқинлар даврига тайёргарлик тўғрисида ҳам сўз юритди. Якунда
Президент Ўлжас Бектеновга иқтисодиётни диверсификациялаш, ўсишни таъминлаш
ишларини жадаллаштиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

