Қозоғистон ва Россия ўртасидаги алоқалар ривожланиб боряпти. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Валентина Матвиенко билан
учрашувда шундай баёнот берди. Президент Россия Федерацияси федерал кенгаши раисининг ташрифи парламентлар ўртасида алоқа мустаҳкамланишига ва Қозоғистон – Россия стратегик ҳамкорлиги ривожланишига ёрдам берувчи муҳим воқеа эканлигини
таъкидлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Яқинда Президент Владимир Владимирович Путин мамлакатимизга давлат ташрифи билан келди. Стратегик ҳамкорлик, давлатларимиз ўртасида иттифоқчилик алоқалари янада ривожланиши учун
туртки берилди. Мен
муносабатларимиз келажагига ишонч билан қарайман.
Давлат
раҳбари парламентлараро дипломатиянинг
муҳимлигини таъкидлади ва депутатлар икки
давлат ўртасида ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса
қўшаётганини кўрсатиб ўтди. Ўз навбатида
Валентина Матвиенко Қосим-Жўмарт
Тўқаевга Астанага
ташрифини юқори баҳолаётган Россия Президентининг илиқ қабул
учун миннатдорчилигини билдирди.
Валентина
Матвиенко, Россия Федерацияси
федерал кенгаши раиси:
- Ташриф жуда самарали бўлди, яхши натижалар берди. Энг муҳими, тобора кенгайиб
бораётган ҳамкорлигимиз ўзаро фойдали ва ўзаро ҳурматга асосланган. Қозоғистон ва Россия ўртасидаги
алоқалар янада юқори даражага кўтарилди. Ўзаро товар айланмаси, инвестиция, саноат, энергетикадаги йирик
лойиҳалар, қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорлик – бошқача қилиб айтганда, қайси бир
соҳани олиб қарасак ҳам, буларнинг ҳаммаси мустаҳкам стратегик шерикчилик, ўзаро иттифоққа
мисол бўла олади.
Суҳбатдошлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик
масалаларини муҳокама қилишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

