Бош вазир МДҲ ҳукумат раҳбарлари йиғилишида қатнашди

Бош вазир МДҲ ҳукумат раҳбарлари йиғилишида қатнашди

Қозоғистон МДҲга аъзо давлатлари ҳудудидан ўтадиган транзит йўлларини ўзаро боғлаш концепциясини тақдим этди. Мамлакат Бош вазири Москвада ўтаётган Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари йиғилишида буни маълум қилди. Ҳужжат ташкилотнинг ижроия қўмитасига йўлланди. Ўлжас Бектеновнинг таъкидлашичаюртимизда «Ғарб - Шарқ» ва «Шимол – Жануб» транспорт йўналишларини ривожлантиришга катта эътибор бериляпти.  Бугунги кунда Қозоғистон ташқи савдосининг чорак қисми эса МДҲ давлатлари билан амалга ошириляпти. У Қозоғистон  Президенти ташаббуси билан тузилган «Дўстлик ярмаркаси» халқаро дастурини ишга тушириш мамлакатлар орасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга васила бўлишини кўрсатиб ўтди. Савдо-иқтисодий кооперацияни, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва маҳсулот етказиш ҳажмини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, илмий салоҳиятни ошириш кўриб чиқилди. Йиғилиш сўнгида, кемасозлик ва кема қисмларини ишлаб чиқариш, транспорт тизимини рақамлаштириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси