Euronews Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ўртаҳол давлатлар ҳақида мақоласини чоп этди

Euronews Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ўртаҳол давлатлар ҳақида мақоласини чоп этди

Замонавий дунёда ўртаҳол давлатлар асосий ўрин тутиши керак. Қозоғистон каби мамлакатларнинг глобал саҳнадаги ўрни кенгайиши зарур. Шунчаки иштирокчилар сифатида эмас, менежерлар сифатида ҳам. Давлат раҳбари Евроньюс халқаро нашрида шундай баёнот берди. Президент таъкидлашича, мунозара ва зиддиятларни дипломатия йўли билангина ҳал қилиш мумкинБу борада республика ўз ёрдамини беришдан тортинмайдиМисол сифатида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг Озарбайжон ва Арманистон ўртасида музокаралар бошлаш учун майдончасини тақдим этиш бўйича мажбурият олганини кўрсатди. Қозоғистон етакчисининг таъкидлашича, бу нарса ўртаҳол давлатларнинг турли дипломатик вазиятларни яхши тушуниши ҳамда ўзаро ён бериш ва тотувлик сари йўл очишга кўмаклашишини кўрсатади. Шунингдек, Давлат раҳбари кун тартибидаги яна бир мураккаб вазифа – барқарор ривожланиш масаласини ҳам кўтарди. У барча халқаро ҳамкорларни тинч ва ҳамоҳанг келажак учун кўп томонлама алоқаларни кенгайтиришга чақирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.