Туркманистоннинг
«Арқадағ» футбол клуби муҳим халқаро матчга тайёрланяпти. 11 февраль куни
Ашхободда Саудия Арабистонининг «Аль-Наср» футбол клуби билан Осиё конфедерацияси
Иккинчи кубоги 1/8 финали ўйини ўтказилади. Беллашув Ашхобод Олимпиада
стадионида ташкил қилинади. Жавоб учрашуви 18 февраль куни Саудия Ароабистонида
ўтиши мўлжалланган. Криштиану Роналду
бошчилигидаги «Аль-Наср» Марказий Осиёнинг етакчи клубларидан бири сифатида
танилган «Арқадағ» билан тўқнашади. Таъкидлаш лозимки, футбол Туркманистондаги
энг оммавий спорт ҳисобланади.
Даянч Мередов,
«Арқадағ» футбол клуби ҳужумчиси:
- Шиддитли тартибда
тайёргарлик кетяпти. Жамоа ўйинни ташкил қилиш, суръат ва ўзаро алоқа устида
ишлаяпти. Биз рақибимизнинг даражасини биламиз ҳамда 11 февралда ўтказиладиган
жиддий, ўта муҳим матчга тайёрланяпмиз. Ўз майдонимизда ўйнашимиз биз учун яхши
имконият. Ишқибозлар ёрдами жамоани руҳлантиради
Абдумалик Сарманов таржимаси

