Қозоғистонда ўта ноёб танга топилди. «Танбали» музей-қўриқхонаси олимлари
Қўғали водийсида олиб
борган қазиш ишлари давомида шов-шувли кашфиёт қилишди. Халқаро тарихий-археологик экспедиция мутахассислари фикрича, эрта ўрта асрлар турк-сўғд нумизматикасига
кўра, бу ғаройиб танга VII аср ўрталарида
ишлатилган бўлиши мумкин.
Бибигуль Дандиғараева, «Танбали» музей-қўриқхонаси директори:
– Мис танганинг олд қисмида турк ҳукмдори тасвирланган, унинг бошида қалпоғи
бор, елкасига сўғд тилида «Қут», яъни, бойлик, фаровонлик деб ёзилган. Орқа томонига турк тамғаси урилган, уни Танбалининг
«қуёшбошли» персонажлари панносида кўриш мумкин. Қазиш ишлари давомида турк
асари ва унинг камонини ҳам топдик. Фикримизча, унинг материали темир ёки
кумушдан. Камон учига олтин суви юритилгани аниқ кўриниб турибди. Бу бизни
қувонтиради. Бундан ташқари, монгол халқига оид тангалар ҳам топдик.
Абдумалик Сарманов
таржимаси