ЮНЕСКОнинг Музликлар маркази Қозоғистондаги ишини давом эттиради

ЮНЕСКОнинг Музликлар маркази Қозоғистондаги ишини давом эттиради

ЮНЕСКОнинг Музликлар маркази Қозоғистондаги ишини давом эттиради. Мажилис республика Ҳукуматининг халқаро ташкилот билан тузган шартномасини ратификация қилди. Ҳужжат ўтган йилнинг июнь ойида имзоланган. У музликлар ва абадий қорларни ўрганиш бўйича илмий ҳамкорликни кенгайтиради. 2017 йилда олти йиллик шартнома тузилганди. Эндиликда Қозоғистондаги Марказий Осиё минтақавий гляциология маркази 8 йил давомида ишлаши кўзда тутилган. Музликларни ўрганиш Алмати вилоятидаги 3 та стационардан бошланади. Тадқиқот доирасида давлат органлари ва халқаро ташкилотларга Сирдарё, Амударё, Или ва Шу-Талас дарёларининг ҳолати тўғрисида маълумот берилади. Таъкидлаш лозимки, Минтақавий гляциология маркази Қозоғистон ташаббуси билан ташкил қилинган.

Гулзат Кўбенова, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири ўринбосари:

– Марказ фаолияти самараси 2023 йилда ўтказилган ЮНЕСКО аудити томонидан тасдиқланди. Экспертлар таъкидлашича, Марказий Осиёдаги ЮНЕСКО васийлигида ишлаётган ягона ихтисослашган гляциология маркази минтақанинг сув хавфсизлигини таъминлаш соҳасида илмий маълумотлар тўплаш ва ютуқларга эришишда ўз улушини қўшяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси