Наврўз байрами арафасида Қозоғистонда этник услубда безатилган поездлар тантанали тарзда ишга тушди. Пойтахт вокзали перронида йўловчилар учун кутилмагна совға тайёрланди. Келаётган ва кетаётган пойтахт аҳли ва меҳмонларини темирйўл хизматчилари дўмбира садолари остида кутиб олишди, байрамнинг бош таоми – наврўз гўжаси ва бўғирсоқлар билан сийлади. Этноуслубдаги поездлар март ойи охиригача «Астана-Алмати», «Астана-Чимкент» ва «Астана-Павлодар» электропоезд йўналишларида хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.