Туркманистондан Жанубий Кореяга бевосита парвозлар йўлга қўйилди

Туркманистондан Жанубий Кореяга бевосита парвозлар йўлга қўйилди

Туркманистондан Жанубий Кореяга бевосита парвозлар йўлга қўйилди. Энди Ашхободдан Сеулгача атиги 7,5 соатда етиб бориш мумкин. Дастлабки рейс амалга оширилди. Ҳаво кемаси бортида 365 йўловчи парвоз қилди. Икки пойтахт ўртасида қатновчи самолётлар ҳафтасига бир марта – душанба куни учади. Авваллари Туркманистондан Кореяга фақат Тошкент, Дубай, Истамбул ёки бошқа йирик хаблар орқали учиб бориш мумкин эди.

Минхёк Ким, Корея Республикаси фуқароси:

- Ашхободдан Сеулга учаётган биринчи рейсда парвоз қилган Корея Республикаси фуқароси бўлганим билан фахрланаман. Мен учун бу жуда ҳаяжонли воқеа бўлди.

Уи Чжин Чхве, Корея Республикаси фуқароси:

- Туркманистонга қилган биринчи сафаримдан жуда мамнунман. Унга яна келиш имконияти бўлишини сабрсизлик билан кутяпман. Мазкур саёҳат мен учун воқеаларга бой ва қизиқарли бўлди.

Янги йўналиш икки давлат орасидаги йўловчилар қатнови ва юк ташишларга ижобий таъсир кўрсатиши кутиляпти. Айни вақтда, Туркманистонда туризм ривожланишига туртки беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси