Қозоғистон Конституцияси лойиҳаси дунё матбуоти эътиборида

Қозоғистон Конституцияси лойиҳаси дунё матбуоти эътиборида

Қозоғистондаги конституциявий ислоҳот дунё оммавий ахборот воситалари эътиборида. Экспертлар кутилаётган ўзгаришларни «дадил қадамлар» ва «сиёсий трансформация белгиси», деб атади.

Венгриянинг Hungarian Conservative журнали кенг кўламли мқола чоп этди. нашр ҳокимият тузилмаларидаги улкан ўзгаришларга — вице-президент лавозими таъсис этилиши ҳамда бир палатали Қурилтайга эътибор қаратди. Муаллиф фикрича, натижада Қозоғистоннинг ишончли иқтисодий ҳамкор сифатида мвқеи мустаҳкамланади. Бу мамлакатнинг инвесторлар учун жозибадорлигини оширади.

Британиянинг EU Today интернет-нашрида таъкидланишича, Марказий Осиёдаги энг йрик давлат - Қозоғистон  кенг кўламли демократик ислоҳотлар йўлидан боряпти. Бу эса республиканинг иснон ҳуқуқи ва қонун устуворлиги бўйича минтақавий етакчига айлантиради. Янги Конституциянинг асосий мағзи  – инсон олий қадрият. Материалда бу ғоя Қозоғистон давлатчилигида биринчи марта кўрсатилаётганига алоҳида эътибор қаратилган.

The Times of Central Asia нашри ислоҳотларнинг умумий мантиғига назар солади, унинг ҳокимият мувозанати, масъулият тақсимоти, очиқ сиёсат ва давлат устуворликларини белгилашдаги янада кенг мақсадлардаги ўрнини таҳлил қилди. Шу жумладан, институтларни қайта тузиш, Конституция даражасида ташқи сиёсат йўналишини белгилаш кўзда тутилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси