Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фаолият юритади. Шу жумладан, республикалар экология йўналишида таълим институтларини ташкил қилади, тегишли кадрлар тайёрлайди. Мажилис депутатлари экология бўйича икки томонлама шартномани ратификация қилиш тўғрисида қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Депутат Едил Жанбиршиннинг айтишича, икки давлат атроф муҳитга зарар етказувчи фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш учун бор имкониятлардан фойдаланиш ниятида. Бунинг учун махсус қўшма комиссия тузилади. Умуман олганда, қўшни давлатлар қатор йўналишларда биргаликда ишлайди.
Едил Жанбиршин, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Депутати:
- Ҳамкорлик асосан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: атмосфера ҳавоси ва сувга тушаётган чиқиндилар олдини олиш ва назорат қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш. Орол ҳавзасида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган қўшма тадбирлар ишлаб чиқиш, атроф-муҳитни мониторинг қилиш.